UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев: "Бундай ҳакамлар боксчиларнинг фаолиятини барбод қилади"

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангига оид фикрлари билан ўртоқлашди.

У 3 ноябрь тонгида америкалик Дэвид Стивенсга қарши жанг ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

"Афсуски, энг яхши жиҳатларимни кўрсата олмадим. Бу жанг мен учун тажриба бўлади. Жанглар оралиғида бироз бўшашиб, ортиқча вазнга эга бўлдим. Тўрт ҳафта ичида 19 кг йўқотишим талаб этиларди. Бу қийин иш эди. Жанг пайтида ҳам ортиқча вазнга эга эдим. Мен зарба беришни ва уни нокаутга учратишни хоҳлардим, лекин рақиб кучли, яхши тайёрланган бўлиб чиқди, у асосий вақтини клинчда вақт ўтказди.

Бурчакда улар кўпроқ тезлик ва комбинацияларни талаб қилишди. Рақиб буни тушунди, лекин ўзини зарбага тайёрлади. Мен катта тажрибага эга бўлдим. Келинг, хулоса чиқарамиз ва яхшироқ бўламиз. Ҳакамлар хулосасига кўра, мен учта раунд ютқазганимни ҳис қилдим. Ҳакамлардан бирининг баҳоси (116-112 Стивенсон фойдасига) барчани ҳайратда қолдирди. Бу умидсизлантиради. 

Промоутер, ҳакамлар, шарҳловчилар — ҳамма ҳайратда эди. Бундай ҳакамлар боксчиларнинг фаолиятини барбод қилиб, орзуларидан маҳрум этади. Аммо биз рингда том маънода қон тўкдик. Йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида шундай қиляпмиз. Бундай қарорлардан бири сизни ҳаммасидан маҳрум қилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, барчага қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтаман. Чемпионлик учун курашга яна бир қадам яқинлашдик!", деди Мелиқўзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг