UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 апр 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, ҳозирда фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган Бектемир Мелиқўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бектемир Мелиқўзиев 1996 йил 8 апрель куни Қўқон шаҳрида дунёга келган. Бугунги кун қаҳрамони ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби бўлган. Рио-2016 Олимпия ўйинларида кумуш медали соҳиби, икки карра жаҳон чемпионати совриндори (2015, 2017) ҳамда икки карра Осиё чемпиони (2015, 2017) ҳисобланади. Спорт соҳасидаги юксак ютуқлари давлатимиз томонидан "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан тақдирланган.

Сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилари номидан 22 апрель куни Лас-Вегас шаҳрида мексикалик Габриэль Росадога қарши реванш жангида рингга кўтариладиган Бектемир Мелиқўзиевни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Чарм қўлқоп устамизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ тилаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг