UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 янв 15:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов яна “Harvard”да фаолият олиб боради

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов АҚШнинг дунёга машҳур “Harvard” университетида фаолият олиб боради.

Бу ҳақида спортчимизнинг ўзи маълум қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳамюртимиз қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари, улардан олдин ташкил этиладиган асосий йиғинлардан ташқари даврда мазкур университетда иш олиб боради.

“Аввал ҳам “Harvard” билан ишлаганман. Менинг у ердаги асосий вазифам мураббийлик. Университет талабаларига эркин курашдан сабоқ бераман, турли мусобақаларга тайёргарлик кўришларида ёрдамлашаман. Шу билан бирга терма жамоадаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Ўзаро келишувга кўра, йирик мусобақалар олдидан ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоа ихтиёрида бўламан”, – деди Бекзод Абдураҳмонов.

Маълумот учун, курашчимиз 2014-2015 йилларда ҳам “Harvard”да фаолият олиб борган. Мазкур университет айни пайтда жаҳоннинг энг яхши 5 олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг