UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 сен 16:07
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш дунё бўйлаб қулоч ёзмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни Осиё давлатлари бўйлаб кенг кўламда ривожлантириш учун Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Осиё давлатларида белбоғли кураш федерациялари сонини кўпайтириш, аъзо давлатларда белбоғли курашни оммалаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Хусусан, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Дунё этноспорт иттифоқининг бош офисига ташриф буюришиб, спорт бўйича халқаро алоқалар директори Тугба Карагулле билан белбоғли курашни ривожлантириш масалаларига доир давра суҳбати ўтказишди. 

Қувонарлиси, учрашув доирасида белбоғли кураш спорт турини мамлакатимизда ва Осиёда кенг ривожлантириш, этноспорт таркибида қатор турнирлар ташкил этиш, Дунё этноспорт иттифоқи томонидан илк бор йўлга қўйилаётган "мулти ўйинлар" халқаро мусобақасида белбоғли курашни ҳам қўшилиши борасида қатор  келишувларга эришилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг