UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 янв 08:48
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш федерацияси 2024 йилни сарҳисоб қилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2024 йил якунларига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон "Адолат" СДП сиёсий Кенгаш раиси Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон "Адолат" СДП сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, спортчилар, мураббий ва ҳакамлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров кириш сўзи билан бошлаб, ортда қолган 2024 йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди. 

Спортчиларимиз республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда шохсупанинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаб, мамлакатимиз спорт захирасига медаллар шодасини тақдим этишгани, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилганликларини мамнуният билан қайд этди. 

Маросимда шунингдек, "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова ҳамда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратовлар ҳам йиғилганларни қутлаб, миллий  спорт турларимизга, хусусан белбоғли кураш спорт турига қаратилаётган эътибор ва белбоғли курашни ривожлантириш масалалари ҳақида тўхталиб, жорий йилги халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.

Тадбирда шунингдек, белбоғли кураш федерацияси томонидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра "Йилнинг энг яхши спортчиси" номинациясида ўғил болалар ўртасида Жамолиддин Неъматуллаев, қизлар ўртасида Фарангиз Абдунабиевалар лойиқ кўрилди. 

"Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясини катталар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ва ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов қўлга киритди. "Йилнинг энг яхши мусобақа ташкилотчиси"га Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти белбоғли кураш федерациялари муносиб кўрилди.

"Йилнинг энг яхши ҳаками" сифатида Соҳибжон Қосимов (Бухоро), Алимардон Мирзаев (Андижон) эътироф этилган бўлса, "Йилнинг энг яхши натижадор федерацияси" Андижон вилояти белбоғли кураш федерациясига берилди. "Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун" номинацияси ғолиби деб Аҳмад Маллабоев (Наманган) эълон қилинди.  

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун тадбиркор Бекзод Болтабаев ва бир қатор соҳа вакиллари Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Белбоғли кураш федерациясининг доимий ҳамкори ҳисобланган "Адолат " СДП сиёсий Кенгаши томонидан белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов ҳамда жаҳон чемпиони Фарангиз Абдунабиевалар "Адолат" СДПнинг кўкрак нишони билан мукофотланишди. Бундан ташқари партия вакиллари турли йўналишлар бўйича номинация ғолиблари, федерация кенгаши аъзолари, спортчилар ва мураббийиларга диплом ҳамда эсдаликлар топширди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг