UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 авг 15:17
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ғиждувонда Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
1-3 август кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон туман спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада 300 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун кураш тушишди. Юқори савияда ташкил этилган Ўзбекистон кубоги беллашувларида дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Дастлаб, очилиш маросимига ташриф буюрган жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниевга табрик учун сўз берилар экан, шу ўринда Азизбек Ғаниев бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ҳам миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни юртимиз ҳамда жаҳон миқёсида кенг ривожлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилаётгани хусусида таъкидлаб, барча спортчиларга омад тилади ва мусобақани очиқ деб эълон қилди. Шунингдек, очилиш маросимида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ғиждувон тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Шарипов, Бухоро вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов,  Бухоро вилояти белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Сохибжон Қосимовлар иштирок этишди. Маросимда таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади. 

Шундан сўнг Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди. Мусобақанинг биринчи кунида  регламентига мувофиқ, мумобақанинг биринчи кунида белбоғли кураш йўналишида ўғил болалар  11 та вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида куч синашишди. 

Иккинчи кунги баҳсларда эса ўғил болалар эркин йўналишда 11 та вазн тоифасида беллашишди. 

Демак, Ўзбекистон кубоги  ғолиблари билан танишамиз.

Ўғил болалар (эркин йўналиш) 

35 кг. Абдулатиф Нуриддинов (Навоий), 38 кг. Фирдавсбек Абдувосилов (Андижон),  42 кг.  Муҳриддин Қувватов (Самарқанд), 46 кг.  Фаёзбек Собиржонов (Наманган), 50 кг.  Муродулла Ҳабибуллахонов (Наманган), 55 кг.  Собиржон Абдуллаев (Сирдарё), 60 кг.  Юсуф Турсунов (Наманган), 65 кг.  Акром Ҳикматов (Тошкент в.), 71 кг. Озодбек Абдусатторов (Фарғона), 77 кг. Сарваржон Турдиев (Хоразм), +77 кг. Юнус Суннатов (Навоий). 

Қизлар (Эркин йўналиш)

33 кг. Нозлигул Сотволдинова (Андижон), 36 кг. Мунира Сиддиқова (Наманган), 40 кг. Динара Худойбердиева (Андижон), 44 кг.  Гулсанам Солиева (Фарғона), 48 кг. Арофатхон Муҳаммадова (Андижон), 52 кг. Диёрахон Ўразова (Андижон), +52 кг. Маржона Бегалиева (Қашқадарё). 

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиш) 

35 кг. Зикролло Муҳаммадвалиев (Наманган), 38 кг. Абдумажид Ҳусанбоев (Андижон), 42 кг. Асрорбек Ғофуров (Андижон), 46 кг.  Хумоюнмирзо Билолиддинов (Андижон), 50 кг. Рамзиддин Абдулхамидов (Андижон), 55 кг. Шерзрдбек Елибоев (Тошкент в.),  60 кг.  Давлатбек Абдуқосимов (Сирдарё), 65 кг.  Улуғбек Маҳаммаджонов (Андижон), 71 кг. Хумоюн Эргашалиев (Фарғона), 77 кг.  Муҳаммадқодир Каримжонов (Тошкент в.) +77 кг. Шоҳжаҳон Раҳматов (Тошкент в.) 

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг