UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 07:22
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Кучлилар Наманганда аниқланди + ФОТО

Наманган шаҳрида белбоғли кураш бўйича (U 20) ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Наманган вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабига қарашли "Баркамол авлод" номли манежида ўтган мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 250 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди. 

Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўнта вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишда саккизта вазн тоифасига ғолиблик учун куч синашишди. Мусобақанинг биринчи куни анъанага мувофиқ тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, федерация бош котиби Абдихалил Маликов, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси вакили Ральф Файзиев (АҚШ) иштирок этиб, барча полвонларга омад тилади. 

Регламентга кўра, ғолиблар ноябрь ойида Россия давлатида ўтиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши белгиланган эди. Шу боисдан ҳам мусобақа муросасиз ва шиддатли курашларга бой тарзда ўтди. 

Икки кунлик қизғин беллашувларда ўз вазн тоифаларида Фирдавс Ҳақназаров (48 кг, Тошкент в.), Ойбек Сиддиқов (52 кг, Фарғона), Аброр Аҳмаджонов (57 кг, Наманган), Молдир Алимбаева (48 кг, Қорақалпоғистон), Феруза Собирова (52 кг, Фарғона) сингари курашчилар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг