UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 10:41
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Нукусда Ўзбекистон Кубоги ўтказилди

7-10 декабрь кунлари Нукус шаҳрида ёшлар ўртасида (U18) Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг тақвим-режасидаги мазкур мамлакат кубоги беллашувларида барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 нафардан ортиқ спортчилар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида куч синашишди. 

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтган муросасиз беллашувларда Нозигул Сотволдиева (Андижон), Шаҳло Калмуратова (Қорақалпоғистон), Ҳасанбой Раҳимжонов (Наманган), Шоҳжаҳон Абдужабборов (Фарғона), Толибжон Набижонов (Сирдарё) сингари ёшлар ўз вазн тоифаларида ғолибликка сазавор бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида эса Андижон вилояти терма жамоаси энг кўп медаллар жамғариб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Наманган вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин мезбонлар жамоасига насиб этди. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг