UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 08:25
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Полвонларимиз Жаҳон Кубогида кучли учликдан жой олишди

Теглар :  Белбоғли кураш
19-22 ноябрь кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича Р.Ф.Гайнанов хотираси учун эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мазкур жаҳон кубоги беллашувларида мамлакатимиз белбоғли курашчиларидан иборат терма жамоа ҳам иштирок этиб, ижобий натижаларни қайд этди. 

Ўттизга яқин давлатдан сара спортчилар иштирокидаги мусобақанинг биринчи кунида терма жамоамиз бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ҳамда ёрдамчи мураббий Сергей Тхаклар қўл остидаги полвонларимиздан Сарвар Икромов 100 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Иккинчи кунги жамоавий беллашувларда вакилларимиз матонат кўрсатиб, кучли учликка киришга муваффақ бўлди ва бронза медалларига эгалик қилишди. 

Мусобақа доирасида тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда спорт делегациямизга раҳбарлик қилган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда халқаро тоифадаги ҳакам Элмурод Абдуллаев Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Руслан Хабибов томонидан белбоғли курашни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурнома билан тақдирланди. 

Шунингдек, ушбу  жаҳон кубоги мусобақасида бош ҳакамлик вазифасини бажарган ҳамюртимиз Элмурод Абдуллаевга йил давомида белбоғли кураш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати, халқаро турнирлар ва кубок беллашувларида одилона ҳакамлик қилгани учун "Йилнинг энг яхши халқаро тоифадаги ҳаками-2025" ("The Best Referee-2025") номинацияси ғолиблиги ҳам насиб этди. 

Бундан ташқари, спортчимиз Бекзод Абдураҳмонов "Юқори техника соҳиби" номинациясига лойиқ кўрилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг