UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 апр 16:49
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз Ашхободдаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди

22-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида гореш (туркман кураши) ҳамда алиш (қирғиз кураши) кураши бўйича МДҲ давлатлари ўртасида ҳалқаро турнир ўтказилди.

Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, катталар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов, халқаро тоифадаги ҳакамлар Мираншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак, Неъматулло Тўйчиев ва 25 нафар полвонларизмиздан иборат спорт делегациямиз қатнашиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди. 

Дунёнинг 15 давлатидан 200 нафардан зиёд сара полвонлар жам бўлган ушбу турнир доирасида тантанали очилиш маросими ҳамда мусобақа сўнггида тақдирлаш маросимлари ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди. 

Полвонларимизнинг натижалари: 

Алиш кураш. Эркаклар

Олтин медаль

70 кг. Ойбек Султонов


Бронза медаль 

60 кг. Ҳаётбек Камолиддинов

70 кг. Диёр Полвонов

80 кг. Муроджон Ҳамидов

100 кг. Жасурбек Исроилов

+100 кг. Зайлобиддин Ортиқов


Аёллар: 

Олтин медаль

55 кг. Фарангиз Абдунабиева 

60 кг. Манзураой Мўйдинова

70 кг. Дилафрўз Мамажонова


Гореш. Эркаклар: 

Бронза медаль

75 кг. Муроджон Ҳамидов

82 кг. Илҳомжон Машрабов

90 кг. Ҳусниддин Рўзиев

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг