UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 14:37
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида етакчилик қилишяпти

Теглар :  Белбоғли кураш
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 30 дан ортиқ давлати сара курашчилари иштирок этаётган жаҳон чемпионатининг катталар ўртасида белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида қатнашган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, кеча 13 ноябрь куни U17 ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати беллашувларида Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги ёш полвонларимиз 10 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритиб, катталар терма жамоамиз сингари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаль

45 кг. Абдумажид Ҳусанбоев

55 кг. Муродулла Ҳабибуллахонов

65 кг. Собиржон Абдуллаев 

71 кг.  Бобурбек Абдумаликов

77 кг. Муҳаммадқодир Каримжонов

77 кг.  Эзозбек Абдуқаюмов

+95 кг. Шоҳжаҳон Раҳматов 

44 кг. Жасмина Маъмуржонова

48 кг. Арофат Муҳаммадова

70 кг. Рўзихон Ғанижонова. 


Кумуш медаль 

60 кг. Шерзодбек Элибоев

77 кг. Сардорбек Ахатқулов

52 кг. Гулсанам Раҳматуллаева

63 кг. Жасмина Уралбаева


Бронза медаль 

45 кг. Авазбек Тоиров

50 кг. Ахрор Ғофуржонов

55 кг. Амирхон Шукурбоев

85 кг. Мансур Пўлатбоев

95 кг. Нурбек Исақов

+95 кг. Наврўзбек Мамаюсупов

48 кг. Гулсанам Абдукаримова

63 кг. Мухлиса Сайфиддинова

70 кг. Насибахон Акбарова

+70 кг. Марҳабохон Маматкаримова

+70 кг. Райҳонахон Маматкаримова. 

Жаҳон чемпионати регламентига кўра, бугун 14 ноябрь куни Қозон шаҳрида (U 20) ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Полвонларимизга омад тилаймиз. Дарвоқе, аввал таъкидлаганимиздек мазкур жаҳон чемпионатида халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак, Неъматулла Тўйчиев, Элмурод Абдуллаевлар ҳакамлик вазифасида иш олиб боришяпти. Спорт делегациямизга эса Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров раҳбарлик қилмоқда. Мусобақа 16 ноябрга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг