UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 11:45
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон Кубогида 21 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
15-17 декабрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур жаҳон кубогида 23 давлатдан 300 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида ғолиблик йўлида беллашишди. 

Қувонарлиси, спорт делегацияси раҳбари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, миллий терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу жаҳон Кубогида муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 17 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни банд этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, мусобақа давомида Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги консуллигининг биринчи котиби Самандар Юлдошев ҳамда "Урал-Ўзбекистон" дўстлик жамияти раиси Абид Туратовлар спортчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришди.

Демак, қуйида жаҳон кубоги баҳсларининг эркин ва классик йўналишларида ғолиб ва совриндор спортчилар билан танишамиз. 

Олтин медаль

Фарангиз Абдунабиева (52 кг.), Ойбек Султонов (68 кг.). 

Кумуш медаль 

Муроджон Ҳамидов (68 кг.), Лаззат Тулепберганова (70 кг.). 

Бронза медаль 

Обиджон Ибрагимов (57 кг.), Азизбек Кенжаев (57 кг.), Бекпўлат Бакиров (62 кг.), Абдутолиб Маҳкамов (68 кг.), Ҳислат Каримов (68 кг.), Ойбек Муллабоев (100 кг.), Ферузбек Мирзакаримов (100 кг.), Собиржон Уссубоев (100 кг.), Элмурод Аҳмаджонов (68 кг.), Бекзод Камолиддинов (90 кг.), Ойбек Тошпўлатов (90 кг.), Манзура Мўйдинова (52 кг.), Молдир Алимбоева (58 кг.) Нилуфар Абенова (66 кг.), Аъзамжон Анваржонов (+100 кг.),  Ўринбой Абдусаматов (+100 кг.).

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг