UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июн 18:36
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимизнинг БРИКС ўйинларида 28 та медаль қўлга киритгани эътирофларга сазовор бўлди

Хабарингиз бор, Қозон (Россия) шаҳри 13-24 июнь кунлари VI БРИКС ўйинларига мезбонлик қилди.

Ушбу комплекс мусобақада Ўзбекистон делегацияси 17 та олтин, 39 та кумуш, 58 та бронза медалларини жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь ва Хитой спорт  жамоаларидан кейин 4-ўринни эгаллади. 

Аҳамиятлиси, БРИКС ўйинлари дастуридан ўрин олган белбоғли кураш ва корэш спорт турлари бўйича ташкил этилган мусобақада белбоғли курашчиларимиз тўлиқ таркиб билан иштирок этиб, белбоғли курашда 7 та олтин, 9 та кумуш, 4 та бронза медалга эга чиқди ва спорт турлари орасида энг кўп медаллар жамғаришга муваффақ бўлишди. 

Яна бир эътиборли жиҳати, белбоғли кураш мусобақасида терма жамоа таркибидаги 20 нафар полвонларимизнинг барчаси медалларга эришди. БРИКС спорт ўйинлари дастуридаги корэш беллашувларидаги эришган натижаларни ҳам мақтовга лойиқ бўлди дейиш мумкин. Корэш мусобақасида белбоғли курашчиларимиз 2 та кумуш, 6 та бронзани нақд қилишди ва шу тариқа полвонларимиз томонидан Ўзбекистон спорт делегациясига 28 та медалларни тақдим этишди.

Шунингдек, Қозон шаҳрида БРИКС ўйинлари билан бир пайтда татар корэши бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу ҳар иккала жаҳон чемпионатида белбоғли курашчиларимизнинг иштироки яна муваффақиятли бўлди. 

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёш полвонларимиз 5 та кумуш, 2 та бронза медални, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида полвонларимиз 1 та олтин, 7 та кумуш, 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, кучлилар қаторида эътироф этилди. 

Бугун 26 июнь тонгида Қозон шаҳридан шода-шода медаллар билан қайтган Ўзбекистон спорт делегациясини, хусусан жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев бошчилигидаги белбоғли курашчиларимизни Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда кенг жамоатчилик тантанали тарзда кутиб олди. 

Кўтарингки руҳда кутиб олинган спортчиларимизни Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов эришилган юксак натижалар билан табриклаб, олдиндаги халқаро мусобақаларда омад тилади. Ўз ўрнида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳам спортчиларимизга мусобақа доирасида яратиб берилган муносиб шарт-шароитлар учун Спорт вазирлигига миннатдорчилик билдирди. 

- БРИКС спорт ўйинларида олтин медалларни қўлга киритишимиз эвазига мамалакатимиз байроғи энг баланд ҳилпирагани ва мадҳиямиз баралла янграгани очиғи, қалбларимизни янада ғурур,  ифтихорга тўлдирди. 

Бугун мамалакатимизда спортга қаратилаётган юксак эътибор боис, бу каби йирик мусобақаларда муваффақият қозоняпмиз деб ўйлайман. Шу ўринда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниевнинг саъй-ҳаракатлари билан белбоғли курашимиз дунё бўйлаб кенг оммалашиб, ривожланиб бораётгани ва бунинг натижасида ҳам полвонларимиз халқаро мусобақаларда кучли учликдан жой олишмоқда деб ўйлайман. 

Фурсатдан фойдаланиб, БРИКС ўйинларида медалларни қўлга киритган барча  спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларини, яқинларини қутлаб қоламан, - дейди BRIKS ўйинларининг белбоғли кураш бўйича 52 кг вазнда олтин медаль соҳибаси Фарангиз Абдунабиева.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг