UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 19:23
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш нуфузини янада кўтариш, 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ёшлар Осиё ўйинларида белбоғли кураш бўйича терма жамоани муносиб иштирок этишини таъминлаш, қолаверса, жаҳон ареналарида ёш спортчиларимизнинг юқори натижаларга эришиши ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан Меморандум имзоланди. 

Икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандумини Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев ҳамда  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров имзолашди.

Мазкур ҳамкорлик меморандум учрашувида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, РОПСТТМ белбоғли кураш бўйича бош мураббийи Усмон Маҳаматов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоевлар ҳам иштирок этишди. 

Учрашув доирасида марказ директори Аброр Мамадалиев федерация вакилларини  марказда ташкил этилган музей экспонатлар билан таништирди. Шунингдек, федерация раҳбарияти марказда бунёд этилган ва барча шарт-шароитлар муҳайё этилган айрим спорт залларини ҳам кўздан кечиришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг