UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 09:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 292. Усман Нурмагомедов Хендерсондан оғирроқ тош босди ҳамда тарозининг қолган натижалари

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Калифлорния штати Сан-Хосе шаҳрида Bellator промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.

Bellator 292 оқшоми иштирокчилари анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Турнирнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги Bellator чемпиони россиялик Усман Нурмагомедов ҳамда америкалик даъвогар  Бенсон Хендерсон ўртасида ўтказилади. Нурмагомедов — 70,22 кг, Хендерсон эса 70,13 кг тош босди.

Bellator 292 турнирининг яна бир қизиқарли тўқнашуви оғир вазнда россиялик Валентин Молдавский ҳамда америкалик Линтон Васселл ўртасида кечади. Александр Шаблий эса озарбайжонлик Тофик Мусаевга қарши октагонга кўтарилади. Молдавский тарозида 107,68 кг, Васселл – 108,59 кг вазн қайд этди. Шаблий 70,03 кг, унинг рақиби бироз оғирроқ чиқди – 70,31 кг.

Россияликлардан яна бири Халид Муртазалиев америкалик Тони Жонсонга қарши жанг ўтказади. Муртазалиев 84,73 кг, Жонсон – 83,8 кг вазнга эга экани ойдинлашди. Ўрта вазн вакили Халиднинг биринчи уринишда вазн қила олмаганини айтиш жоиз бўлса керак. У ўзи учун ажратилган бир соат ичида керакли вазнни қила олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг