UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 ноя 13:56
Янгиликлар

Футбол

Белотти vs. Шомуродов

Ўтган ёз Андреа Белотти эркин агент сифатида “Рома”га келиб қўшилди ва 1+2 кўринишида шартнома имзолади.

Албатта, мазкур трансфер ўзбекистонлик мухлисларга маъқул келмагани аниқ. Чунки, Шомуродов энди нафақат Тэмми Абрахам, балки, Белотти билан ҳам асосий таркиб учун курашишига тўғри келарди. Бундан ташқари, клуб 27 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламади ва мавсум давомида режаларига уни ҳам киритгани хабар қилинганди. Аммо Элдор ҳозиргача клуб либосида ҳали бирорта ҳам ўйинни асосий таркибда бошламади. Балки, у А Сериянинг бошқа клубига ўтиб кетгани яхшимиди?

Жозе Моуринью ўзи учун "ёқимтой" бўлган италияликка кўпроқ имкон бермоқда. Хўш, у бу ишончни оқлай оляптими ўзи?

Келинг, Белотти ва Шомуродовнинг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.

Андреа Белотти, 28 ёш

Умумий 14 та учрашувда (6 та асосий, 8 таси захирадан) майдонга тушди ва фақатгина битта ўйинда (ХИК – “Рома” 1:2) захирада қолдирилди;

Иккита гол урди – ХИК (3:0) ҳамда “Бетис” (1:1) билан ўйинда;

Белотти ўйнаган баҳсларнинг 8 тасида “бўрилар” ғалабага эришди, 5 тасида ютқазди ва бир марта дуранг ўйнади;

Майдонда умумий 610+ дақиқа ҳаракат қилди.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 63 та (71 фоиз аниқ);

Ҳужум яратилган паслар – 6 та;

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 6 км;

Энг юқори тезлиги соатига 33,12 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 4 та;

Ноаниқ зарбалар – 1 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 8 марта;

У қўполлик ишлатган – 7 марта.

Элдор Шомуродов, 27 ёш

Умумий 7 та учрашувда қатнашди ва барчаси захирадан майдонга тушди. 11 та ўйинда қайдномадан жой олди, аммо баҳсда иштирок этмади – 4 таси Европа Лигаси, 7 таси А Серияда;

Мавсумдаги ягона голини “Лудогорец”га қарши (1:2) ўйинда айнан Белоттининг ўрнига захирадан тушиб, уришга эришди;

Элдор қатнашган ўйинларнинг 3 тасида римликлар ғалаба қозонган ва 4 тасида имконият бой берилган;

Майдонда умумий 91+ дақиқа (!) ҳаракат қилган.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 20 та (85 фоиз аниқ);

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 2 км;

Энг юқори тезлиги соатига 32,22 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 1 та;

Ноаниқ зарбалар – 2 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 1 марта.

+БОНУС

Ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун Шомуродовни кўпроқ ўйнашини хоҳлаётгандек кўринаётгандирмиз, аммо октябрь бошида EA Sports компанияси ФИФА 23 симуляторида ҳафта рамзий жамоасига ҳамюртимизни ҳам киритди ва унинг халқаро майдондаги (Коста Рика – 1:2 ва Камерун – 1:1 билан ўртоқлик ўйинларида) иштирокини юқори баҳолаб, рейтингини кўтариб қўйганди.

“WhoScored” статистик портали жорий мавсум ҳисоб-китобига кўра эса Элдор ўртача 6,19 баллга, Белотти 6,37 баллга баҳоламоқда.

Хулоса ўзингиздан…


Муаллиф: Элдор Акмурзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг