UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 14:27
Янгиликлар

Дзюдо

Беш нафар дзюдочимиз Жаҳон чемпионлиги учун татамига чиқади, финалда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз!

Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигининг иккинчи кунги саралаш баҳслари якунланиб, кечки финал дастурида медаллар учун татамига чиқадиган дзюдочилар маълум бўлди. 

Қувонарлиси, беш нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионатининг олтин медали учун курашади. -81 кг вазн тоифаси финалида эса ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Ҳикматуллоҳ Тўраев ва Мусо Собиров ўзаро беллашувда олтин медаль тақдирини ҳал қилишади. 

Шунингдек, Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг), Рустам Шораҳматов (-100 кг) ва Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг) ҳам Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашувида татамига чиқади. 

Бундан ташқари, яна уч нафар дзюдочимиз - Ширинжон Йўлдошева (-70 кг), Муштарийбегим Афзалова (-78 кг) ва Бекмурод Олтибоев (+100 кг) бронза медали учун баҳс олиб боради.

Шу тариқа, бугун курашга киришган 8 нафар дзюдочимизнинг бари кечки финал дастурида медаллар учун татамига чиқадиган бўлди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг