UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 апр 12:40
Янгиликлар

Дзюдо

Беш нафар дзюдочимиз Осиё чемпионатининг 3 та бронза медали учун курашади

Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк кунги саралаш баҳслари ортда қолди.

Қитъа биринчилигида 36 давлатдан жами 272 (166 эркак, 106 аёл) нафар дзюдочи Осиё чемпионати медаллари учун кураш олиб боряпти. Мусобақада юртимиз шарафини 17 (9 эркак, 8 аёл) нафар дзюдочи ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Афсуски, Осиё чемпионатининг илк кунги саралаш баҳслари дзюдочиларимиз учун бироз омадсиз келди. Аниқроғи, кечки дастурдаги финалларда Ўзбекистондан ҳеч ким олтин медаль учун курашмайди. Диёра Келдиёрова ўзининг илк учрашувида япониялик рақибасига ютқазиб қўйди. Кейин бронза медали учун ўтиш баҳсида жамоадоши Сита Кадамбаевани енгди. Энди кечки дастурда кореялик дзюдочига қарши бронза медали учун татамига чиқади. 

-60 ва -66 кг вазн тоифаси бронза медаллари учун кечадиган беллашувларда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Катта эҳтимол билан бу вазнларда Олимпиадага Ўзбекистон номидан ким боришига ойдинлик киритилади. Достон Рўзиев Дилшод Баратовга, Сардор Нуриллаев Муҳриддин Тилововга қарши татамига чиқади.    


Бронза медали учун кечадиган беллашувлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова - (Корея Республикаси дзюдочиси)

-60 кг: Достон Рўзиев - Дилшод Баратов 

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Муҳриддин Тиловов 


Қолган дзюдочиларимиз Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг) ва Шукуржон Аминова (-57 кг) саралаш баҳсларидаёқ рақибаларига ютқазиб, Осиё чемпионатларидаги иштирокларини якунлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг