UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 окт 17:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бетербиев ва Биволнинг бугунги жанг учун гонорарлари маълум

Хабарингиз бор, бугун тунда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири ўтказилади.

Оқшомнинг асосий жанги яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтади. Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган россиялик боксчилар — 39 ёшли Артур Бетербиев ва 33 ёшли Дмитрий Бивол рингда ўзаро тўқнаш келишади. Чемпионларнинг бугунги жанг учун кафолатланган гонорарлари маълум бўлди. 

Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари, 93 ёшли Боб Арумнинг айтишича, ҳар икки боксчи ҳам жанг натижасидан қатъи назар кафолатланган 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги гонорарга эга бўлади. Ушбу сумма иккала чемпион учун фаолиятидаги энг катта гонорар ҳисобланади. 

Таққослаш учун, шу кунгача Дмитрийнинг жанг учун олган энг кўп гонорари 5 млн, Бетербиевники эса 2,115 млн долларни ташкил қилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг