UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 10:28
Янгиликлар

Хоккей

"Бейбарис" - "Ҳумо" учрашуви тақдирини ягона шайба ҳал қилди

Теглар :  ҲумоБейбарис
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари давом эттирилди.

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби кетма-кет 4 та ғалабадан кейин аутсайдерлардан бири майдонида мағлубиятга учради. "Қанотлилар" Атирауда "Бейбарис" клуби меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ягона шайба учинчи бўлимнинг биринчи дақиқасида Илья Ковзалов томонидан киритилди. 

Шубҳасиз, ўйин қаҳрамони мезбонлар дарвозабони Артём Микушин бўлди. У 46 та зарбани қайтаришга муваффақ бўлиб, ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Бугун жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтади. 

"Ҳумо" кечаги мағлубиятдан кейин 39 очко билан 2-ўриндан 3-поғонага пастлади. Шунча очкога эга, лекин "Ҳумо"дан 4 та учрашув кам ўтказган "Арлан" клуби 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам "Торпедо" 42 очко билан карвонбошиликни давом эттирмоқда. "Бейбарис" кечаги ғалабадан кейин очколарини 17 тага етказиб, турнир жадвалида 10-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг