UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 08:06
Янгиликлар

Теннис

Биринчи ракеткамиз Камилла Раҳимова Анже турнирининг 1/2 финалида!

Франциянинг Анже шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WTA 125 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мусобақада 24 ёшли асли россиялик ракетка устаси, шу ой бошидан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаёган Камилла Раҳимова ҳам муваффақиятли одимлаяпти. У 1/4 финалда германиялик Мона Бартелга қарши кортга чиқди. WTA рейтингида 225-поғонада бораётган Мона нимчорак финалда дунёнинг 90-ракеткаси, хитойлик Жанг Шуайни мусобақадан чиқариб юборганди. 

Камилла Раҳимова 99 дақиқа давом этган чорак финал учрашувида Мона Бартелни 6/3, 7/6(3) ҳисобида мағлубиятга учратди. Бартель 8, Раҳимова 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Мона ўз геймларидаги тўпни ўйинга киритишда 7 та қўшхатога йўл қўйди. Камилла бу борада бехато ҳаракат қилди.  

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 112-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг