UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 фев 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол - Бетербиев трилогияси "Лужники"да ўтказилиши мумкин

Россиялик яримоғир вазн тоифаси вакиллари Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги учинчи жангнинг ўтказилиш эҳтимоли ошди.

Кеча Ар-Риёд шаҳрида ўтган жангда келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган Дмитрий Бивол рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди. Бу билан у илк жангдаги мағлубият учун реванш олиш баробарида 40 ёшли Бетербиевга фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этганди. 

Боксчилар учинчи жангга ҳам қарши эмас. Трилогия Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв хабар берди.

"Ўйлашимча, биз учун учинчи жанг керак. Уларнинг ҳар иккиси ҳам дунёнинг энг яхши боксчилари. Трилогияни 100 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи "Лужники" стадионида ўтказишимиз керак. Агар сиз буни истасангиз, неч пул сарфлашдан қатъи назар, биз жангни Москвага олиб келамиз. Музокараларни эртагаёқ бошлаймиз", – деди Кремлёв.  

Кечаги ғалаба эвазига Дмитрий Бивол ўз қўлида WBC, IBF, WBO, WBA, IBO ва The Ring камарларини бирлаштирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг