UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 12:19
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

“Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остидаги тинчлик марафони юқори кайфиятда ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остида 5 км масофага югуриш марафони ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Абатбай Данияров ва бошқа масъул раҳбарлар ҳам иштирок этишди.

Марафонга Нукус шаҳрида жойлашган спорт таълими муассасаларидан 300 нафар спортчи ёшлар, олий таълим муассасаларидан 250 нафар талаба ёшлар ҳамда Нукус шаҳридаги маҳаллалардан 200 нафарга яқин, жами 700 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Тинчлик марафонига соат 18:30да “Ўзбекистон гузари” кўчасидан старт берилди ва унда иштирокчилар Амир Темур кўчаси бўйлаб Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактаби олдидаги финишгача бўлган масофани юқори кайфиятда, ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан босиб ўтишди.

Белгиланган маррага ўғил болалардан биринчи бўлиб Рашидбек Искандаров етиб келди. Кучли учликдан эса Куатжон Абдимуратов ҳамда Нурмуҳаммад Асиевлар жой олишди. Қизлар ўртасида биринчи бўлиб Анастасия Салагуб марра чизиғини кесиб ўтган бўлса, кейинги ўринларни мос равишда Шаҳзода Шукуруллаева ҳамда Раъно Жамғирбаевалар эгаллади.

Марафон ғолиб ва совриндорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан медал, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, марафонда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Жумладан, улар орасидан энг яхши натижа кўрсатган 6 нафарига велосипедлар совға қилинди.

Бундан ташқари 50 нафар қиз ва 50 нафар ўғил бола, жами 100 нафар ёшларга Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт формалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг