UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 авг 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Биз мақтаниб юрганимизда, ўзбеклар меҳнат қилди". Қозоғистонлик мураббий ўзбек боксининг муваффақияти ҳақида гапирди

Бокс мураббийи Турсунгали Едилов Бангкокда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги натижаларга тўхталди.

Маълумот учун, Едилов бошчилигида Қозоғистон бокс терма жамоаси 2000 йилги Сидней Олимпиадасида иккита олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритган.

— Май ойида Қозоғистон терма жамоаси Осиё бокс конфедерацияси шафелигида ўтказилган U-19 ва U-22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонганди. Янги ташкил этилган Asian Boxing шафелигида ўтказилган қитъа чемпионатида эса натижалар унчалик юқори бўлмади. Ҳайрон қолдингизми?

"Йўқ. Ёш боксчиларни максимал даражада машқ қилдиришни истайдиган мураббийларни тушунаман, лекин ўзингга доим ҳалол бўлишинг керак. Жамоамиз Шри-Ланкада қўлга киритган олтин медаллар тоғи бизга нима берди? Хурсандчилик ва хотиржамлик. Шу боис Бангкокдаги Осиё чемпионати ажойиб совуқ душ бўлди, бу боксимизда ҳали кўп муаммолар борлигини кўрсатди. Энг ёмони, улар бизнинг захирамизга тегишли. Эркаклар боксининг ўзи ҳақида гапирсам. Мен натижалардан унчалик мамнун эмасман. Илгари термамиз Осиёга келиб, ёшлар даражасида ҳаммани йиқитганди. Энди U-19 ҳисобида биттагина олтин бор. Кимда? 90 кг вазн тоифасидаги Расул Асанхоновда. Бу Осиёда, принципиал жиҳатдан, энг кам кучли боксчилар йиғилган тоифадир. Менимча, муаммо ёшлар даражасида қитъада ҳукмронлик қилган кўп йиллар давомида ҳамма доим шундай бўлишига кўникиб қолганидадир. Биз кўп йиллардан бери мақтаниб юрганимизда, ўзбеклар меҳнат қиларди", деди мураббий.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг