UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 14:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобоусмон рингга чиққан оқшомнинг марказий жанги тўлиқ давом этди

Хабарингиз бор, кеча тунда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

RCC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта (69,9 кг.гача) вазн тоифасида россиялик Магомед Курбанов (23-0, 13 KO) ҳамда венесуэлалик Хоан Гонсалес (31-1, 31 KO) ўртасида ўтказилди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб ҳакамлар қарорига кўра эълон қилинди. Якунда ҳакамларнинг якдил қарори (97-93, 97-93, 97-93) билан Магомед Курбанов ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомининг илк жангида ўзбекистонлик 28 ёшли боксчи, ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони (2019, 2021), жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби (2019) Бобоусмон Батуров россиялик Артём Пугач (1-2-2)ни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг