UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 авг 16:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобур Қурбонов: "Одилхонга омад тилаганим билан, унинг ғалабасига ишонмагандим"

Таниқли ММА жангчимиз Бобур Қурбонов Одилхон - Эркабулан жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Шахсий ҳаётга ўтмасдан тоза трешток қилганликлари учун жангчиларга раҳмат айтишимиз керак. Ҳақиқий трешток жангга қизиқишни қай даражада оширишининг гувоҳи бўлдик. Аввалроқ, Холмурод ва Лазизхон мисолида буни кўрган эдик. 

Жангга келадиган бўлсак, 99 фоиз одам Одилхонга имконият бермаган эди. Шу қаторда ўзим ҳам Одилхонга омад тилаганим, унинг ғалабасини хоҳлаганим билан миямда ишонмагандим. Чунки Эркабуланда бўй ва вазн юқори, қўл зарбалари кучли, курашга қарши яхши ҳимойланган, хуллас, техник жиҳатдан ҳам жисмоний тарафлама ҳам Токтар устун деган эдим. 

Ёдингизда бўлса жонли эфирда айтган эдим, Одилхонда портловчи куч бор, кутилмаганда кутилмаган ҳодиса қила олади деб. Залга келганида кўрган эдим - ҳар қандай ҳолатда ҳам позитив характерни сақлаб қола олади. Ғалабага бўлган ишонч туради. 

Назаримда, Эркабулан жангга 2 дақиқалик режа билан чиққан. Чиқаман, уриб йиқитаман, деб ўйлаган. Урди, йиқилмади. Бунга жавобан, Одилхон 2-раундда кучли зарбалар билан қаршилик кўрсатди, Токтарнинг режасини иш бермаганидан кейин у руҳан чўкди. Одилхонни ишончи яна ҳам ошди ва ғалаба шунинг ортидан келди. 

Бу эса бизга ММАнинг қанчалик кутилмаган ҳодисларга бой спорт эканлигини, рақибни менсимаслик нимага олиб келишини, рақибни жангга бўлган ишончини, билимларини ҳурмат қилиш кераклигини исботлаб берди. 

Одилхонга омад тилайман, тўхтаб қолмаслик керак, Эркабулан унинг фаолиятидаги энг жиддий рақиблардан бири бўлди. Бундан кейин фақат кучли жангчилар, ўзига ишонган ва Одилхонни енгга оламан деган спортчилар пайдо бўлади. Ўзбекистонда ММАнинг шов-шув бўлгани учун Одилхонга ҳам Эркабуланга ҳам раҳмат айтаман. Одилхонга омад, жангчи юраги кўп нарсага қодир, фақат унга ишониш керак", - деди Қурбонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг