UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 июн 20:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ўсмирларимиз Беларусдаги турнирда 5 та медалга эга чиқишди

Теглар :  Бокс
Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида СССР спорт устаси Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Аввалроқ, ушбу мусобақада Бекзод Хидиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари иштирок этаётганликлари ҳақида хабар бергандик. Баҳсларда Литва, Латвия, Россия, Беларусь, Словения ва Ўзбекистондан 120 нафардан ортиқ боксчи қатнашди. 

Бугун мазкур халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, баҳсларда қатнашган беш нафар боксчимиз юртимизга медаль билан қайтадиган бўлди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди: 

Олтин: 

-52 кг: Самандар Олимов

-63 кг: Абдуллоҳ Тоҳиров


Кумуш: 

-70 кг: Аббос Абдураҳимов

+80 кг: Ҳалимжон Мамасолиев


Бронза: 

-50 кг: Илҳом Эргашев.

Терма жамоамиз аъзоси Самандар Олимов мусобақанинг энг яхши боксчиси номига сазовор бўлди. Ҳалимжон Мамасолиевга эса мухлислардан махсус совға топширилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг