UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 авг 16:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз энг кўп иштирокчи билан Осиё чемпионати финалига чиқишди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун қитъа биринчилигининг U 22 ёш тоифасидаги баҳсларида 1/2 финал жанглари ўтказилди. Қувонарлиси, ушбу босқичга етиб келган 10 боксчимиздан 9 нафари рақибларини ишончли тарзда мағлуб этишди. Бу билан ўзбекистонлик боксчилар энг кўп иштирокчи билан финалга йўл олишди.  

-50 кг вазнда мезбонлар вакили Тҳитиват Пҳлонгаураига қарши рингга кўтарилган Беҳруз Холдоров муросасиз баҳсда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё чемпионатининг бронза медали билан тақдирланадиган бўлди. Тўртта жангда боксчиларимиз рақибларини техник нокаутга учратишди. Тўққиз нафар боксчимиз 11 август куни Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади. 

Боксчиларимизнинг бугунги натижалари:

-50 кг: Беҳруз Холдоров - Тҳитиват Пҳлонгаураи (Таиланд) 2:3

-55 кг: Самандар Олимов - Жинсеонг Ҳонг (Корея Республикаси) 1-раундда нокаут

-60 кг: Шохрух Абдумаликов - Ҳарш (Ҳиндистон) 5:0

-65 кг: Саят Илясов - Дамдиндорг Пусевдорж (Мўғулистон) 2-раундда техник нокаут

-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов - Моето Кавамура (Япония) 5:0

-75 кг: Шавкатжон Болтаев - Тҳананчаи Пҳоемсап (Таиланд) 5:0

-80 кг: Раҳматулло Бойматов - Ҳаоран Ду (Хитой) 5:0

-85 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов - Чанеонг Нам (Корея Республикаси) 2-раундда техник нокаут

-90 кг: Шаҳзод Полвонов - Маюр (Ҳиндистон) 4:1

+90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Ёосеунг Шин (Корея Республикаси) 2-раундда техник нокаут

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг