UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 мар 10:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз кичик жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди

22 февраль - 2 март кунлари Болгариянинг София шаҳри анъанавий “Strandja” турнирига мезбонлик қилди.

Ўз тарихида етмиш олтинчи маротаба ташкил этилган ушбу кичик жаҳон чемпионатига тенглаштирилган мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам иштирок этди. Якунда боксчиларимиз 5 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Биз каби 5 та олтин медалга эга чиққан Қозоғистон терма жамоаси кумуш медаллари сони бўйичагина биринчи ўринни банд этди. 

Таққослаш учун, “Strandja” турнирида Қозоғистон терма жамоаси 26, Ўзбекистон эса 17 нафар нафар боксчи билан иштирок этди. Олимпиада чемпионлари Асадхўжа Мўйдинхўжаев жароҳати, Абдумалик Халоковнинг эса проф боксдаги жанги сабаб София турнирида қатнашмади. Бу ҳам якуний натижага таъсир ўтказди.


Ғолиб ва совриндор боксчиларимиз:

Олтин медаллар:

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров

-57 кг: Хўжаназар Нортожиев

-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-92 кг: Тўрабек Хабибуллаев

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров


Кумуш медаль:

-48 кг: Беҳруз Холдоров


Бронза медаллар:

-51 кг: Асилбек Жалилов

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг