UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 авг 14:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди, ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигининг ҳар уччаласида ғолиб чиқдик!

Ҳозиргина Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги мусобақасида финал жанглари якунига етди.

World Boxing томонидан ташкил этилаётган қитъа биринчилигида бугун ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Бугунги финал жангларида терма жамоамизнинг 10 нафар боксчиси Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилди. Улардан 7 нафари ўз вазн тоифаларида Осиё чемпионига айланишди. Қолган 3 нафари кумуш медаль билан тақдирланадиган бўлди.   

Таққослаш учун, медаллар йўлидаги асосий рақибимиз ҳисобланган Қозоғистон терма жамоасининг 7 нафар боксчиси (5 ўғил болалар) финал жангларида рингга чиқди. Қизиғи 3 та жуфтликда ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик ва уччала жангда ҳам ҳамюртларимиз рақибларини ишончли тарзда мағлуб этишди.  


Ўзбек-қозоқ боксчилари қарама-қаршилиги:

70 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Бейбарис Аширбай 4:1

80 кг: Норбек Абдуллаев - Тимур Тайбеков 4:1

85 кг: Самир Собиров - Нурсултан Кистаубай 5:0 


Ҳамюртларимиздан Севара Маматова (60 кг), Собирахон Шаҳобиддинова (+81 кг), Жаҳонгир Зайниддинов (65 кг), Абдулазиз Жўрақулов (70 кг), Норбек Абдуллаев (80 кг), Самир Собиров (85 кг) ва Ислам Салихов (+90 кг) ўз вазн тоифаларида Осиё чемпиони бўлишди. Мафтуна Мусурмонова (48 кг), Райҳона Қурбонбоева (70 кг) ва Муҳаммаджон Якуббоев (75 кг) Осиё чемпионатининг кумуш, Абдураҳмон Маҳмуджонов (-60 кг), Мафтуна Янгиева (-75 кг) ва Рухшона Парпиева (-81 кг) бронза медалини қўлга киритди. 

Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медаль медаль умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ҳиндистон ва Хитой терма жамоалари кучли учликка якун ясашди. 


Боксчиларимиз иштирокидаги финал жанглари натижаси:

-60 кг: Севара Маматова - Вини (Ҳиндистон) 5:0

-70 кг: Райҳона Қурбонбоева - Абудурейиму Алимире (Хитой) 0:5

+80 кг: Собирахон Шахобиддинова - Парчи Токас (Ҳиндистон) 5:0

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Чиранан Даппҳонҳан (Таиланд) 2:3

-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов - Маусам Суҳаг (Ҳиндистон) 5:0

-70 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Аширбай Бибарис (Қозоғистон) 4:1

-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев - Раҳул Кунду (Ҳиндистон) 1:4

-80 кг: Норбек Абдуллаев - Тимур Таибеков (Қозоғистон) 4:1

-85 кг: Самир Собиров - Нурсултан Кистаубай (Қозоғистон) 5:0

+90 кг: Ислам Салиҳов - Орхан Агаев (Бирлашган Араб Амирликлари) 5:0 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг