UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июн 09:30
Янгиликлар

Футбол

"Боруссия" - "Мамелоди Сандаунз" ўйинида еттита гол урилди + ВИДЕО

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "F" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Жанубий Африка Республикасининг "Мамелоди Сандаунз" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" клублари ўртасидаги ўйин голларга бой ўтди.

Ўйин АҚШнинг Цинциннати шаҳридаги "Ти-Кью-Эл Стэдиум" стадионида бўлиб ўтди. Унда европалик футболчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида африкаликлар вингери Лукас Рибейро ҳисобни очди. Учрашувнинг 16-дақиқасида "Боруссия" ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча таблодаги ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқада ҳужумчи Серу Гирасси дортмундликларни олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада ярим ҳимоячи Жоб Беллингем жамоасининг учинчи голини урди. 

Учрашувнинг 60-дақиқасида "Мамелоди Сандаунз" ҳимоячиси Хулисо Муда ўз дарвозасини ишғол қилди. 62-дақиқада унинг жамоадоши Икром Рейнерс ҳисобни битта тўпга қисқартирди. 90-дақиқада Африка жамоаси ҳужумчиси Лебо Мотиба ҳисобни минимал кўринишга қисқартирди.

"Боруссия" 2 турдан сўнг 4 очко билан F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Мамелоди Сандаунз" эса 3 очко билан 2-поғонадан жой олган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг