UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 авг 17:25
Янгиликлар

Кураш

Бош прокурор яна 5 йил муддатга кураш федерацияси раиси этиб сайланди

Бугун Спорт вазирлигида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, ҳудудий кураш федерацияларининг мутасаддилари, тегишли мутахассислар, делегатлар иштирок этган конференцияда ўтган йиллар давомида мамлакатимизда миллий спортимиз бўлган курашни ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги ривожини қўллаб-қувватлаш, зарур инфратузилмани яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Хусусан, Европа, Америка, Осиё, Африка ва Океания қитъасининг бир қатор давлатларида кураш турнирлари, турли чемпионатлар, семинар-машғулотлар ўтказиб келиниши асносида миллий спортимизнинг халқаро ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.

Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев делегатларнинг овоз бериши натижасида янги беш йиллик муддатга мамлакат кураш федерацияси раислигига қайта сайланди.

Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш, тарғибот ишларини кучайтириш каби масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг