UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 11:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов бугунги жанги олдидан: "Кўпчилик мен билан жанг қилишни хоҳламади"

Теглар :  Ботир Аҳмедов
Бугун Россиянинг Сочи шаҳрида катта профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Бугунги оқшомда рингга чиқадиган ҳамюртларимиздан бири Ботир Аҳмедов жангдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Аҳмедов бугун ўзбекистонлик бошқа бир боксчи - Муҳаммадсалим Сотволдиев билан жанг қилади.

"Мен мағлубиятлардан кейин қайтишим керак, гарчи ўзимни мағлубиятга учраганман, деб ҳисобламасам ҳам. Бу "мағлубиятларни" ҳамма кўрди. Албатта, МДҲ мамлакатлари боксчилари учун хорижда, хусусан АҚШда жанг ўтказиш қийин, бироқ томошабинлар менга катта куч бағишлади", — деди Аҳмедов АҚШдаги аввалги мағлубияти ҳақида. 

"Улар ҳақиқатан ҳам мени узоқ олқишлашди, раҳмат айтишди ва мен билан суратга тушишди. Журналистлар жангдан кейин интервью олишди. Мени "ютган" боксчи эса юзи шишиб ўтириб, касалхонага олиб кетилишини кутди. Бу "ғалаба" дегани.

"Бўлажак рақибимга келсак, у жуда яхши боксчи. Сотволдиев хавф туғдиради, у жанг қилишни яхши кўради ва доимо олдинга интилади. Биз режага содиқ қоламиз ва ўз вақтимизни кутамиз. Сотволдиевдан ташқари рақиблик учун яна бир қанча вариантлар бор эди, лекин улар мен билан жангда азоб чекиши мумкин бўлган рекордлари учун қўрқиб, рад этишди. Шунинг учун Муҳаммадсалимга жангни қабул қилгани учун миннатдорчилик билдираман", - деди Аҳмедов.

Маълумот учун, Сочидаги бокс оқшомида Ботир Аҳмедов ва Муҳаммадсалим Сотволдиевдан ташқари, Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг