UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 май 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов ҳакамлар қароридан норози

Хабарингиз бор, бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги The Chelsea at the Cosmopolitan of Las Vegas аренада профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Оқшом доирасида суперенгил вазн тоифасида (63,5 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган 32 ёшли чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов (9-3) америкалик 29 ёшли Кеннет Симс Жуниор (20-2-1)га очколар ҳисобига кўра ютқазиб (112-116, 113-115, 114-114) қўйди. 

Ушбу жанг суперенгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогар (Eliminator) номини аниқлаб берди. Симс Жуниор кейинги жангини чемпионлик камари учун ўтказади. Камар йўлидаги учинчи уринишда ҳам мағлубиятга учраган Аҳмедов эса баҳсли ғалабани Кеннетга тақдим этган ҳакамлар қароридан норози эканини билдирди. 

"Албатта, мен бу жангни кўриб чиқишим керак. Ўйлашимча, бугунги жангда ғалаба қозондим. Мен ўзим мағлуб деб ҳисобламайман. Шундай хулоса келяптики, рақибларим 12 раундни бир амаллаб тўлиқ ўтказиб олишса, ғалаба қозонишади. Ҳеч бир 12 раунлик жангда менга ҳали ғалабани беришмади. Бу мен учун жуда оғир. Мен машғулотларга қанча куч сарфладим. Жаҳон чемпиони бўлишдек олий мақсадим ниҳоят учинчи уринишда амалга ошади деб ўйлагандим. Лекин ўхшамаяпти. Балки мухлислар объектив фикр билдиришар. Нима деб ўйлайсиз, бу жангда ким ғалаба қозонди?", - деди Аҳмедов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг