UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 янв 19:19
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Қизиқарли!, Харбин-2025

Бу қизиқ! Ўзбекистон қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини айнан Харбинда бошлаган, АҚШ чемпионининг онаси эса мамлакатимиз учун илк медални қўлга киритган

Қишки Осиё ўйинлари биринчи бўлиб, 1986 йилда Япониянинг Саппоро шаҳрида ўтказилган.

Шундан кейин ҳар тўрт йилда ўтиши керак бўлган комплекс мусобақалар кўпинча турли сабаблар туфайли бир ёки икки йилга, баъзида ундан ҳам кўп вақтга чўзилади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг қишки Осиё ўйинларидаги илк иштироки 1996 йилга тўғри келади. Ўша йилги ўйинлар Хитойнинг Харбин шаҳрида ташкил этилганди. ХХР раиси Жианг Земин очиб берган мусобақада 17 мамлакатдан ташриф буюрган 453 нафар спортчи 8 та спорт турининг 43 та дастурида медаллар учун кураш олиб борган.

Аввал маълум қилганимиздек, очиқ манбаларда Ўзбекистоннинг Харбин-96 III қишки Осиё ўйинларида неча нафар спортчи билан қатнашгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. 

Бироқ икки спортчимизнинг медаль қўлга киритгани бўйича инфолар етарли. Ҳозирда фигурали учиш оламидаги энг машҳур спортчилардан бири — АҚШ терма жамоаси аъзоси Илья Малининнинг онаси Татьяна Малинина Харбин-96 қишки Осиё ўйинларининг фигурали учиш баҳсларида Ўзбекистон учун илк медални тақдим этади. Бу кумуш эди. Кейинроқ фристайлчи Сергей Бренер бронза медалига эга чиқади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ўзи учун илк қишки Осиё ўйинларида иккита медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллайди.

Орадан қарийб 28 йил ўтиб, мамлакатимиз спортчилари айнан Харбинда IX қишки Осиё ўйинлари ғолиблиги учун баҳс олиб боришга шайланмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг