UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 09:12
Янгиликлар

Теннис

"Бу тўғри қадамми?" — Камилла Раҳимова Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганига илк бор изоҳ берди

Дунёнинг 97-ракеткаси, россиялик Камилла Раҳимова спорт фуқаролигини ўзгартиргани ҳақида фикр билдирди.

Хабарингиз бор, теннисчи WTA турнирларида Ўзбекистон байроғи остида иштирок эта бошлади.

"Жамоам ва оилам билан узоқ мулоҳаза ва муҳокамалардан сўнг спорт фуқаролигимни ўзгартиришга қарор қилдим. Бу осон қарор эмас эди, лекин мен ишонаманки, бу менинг теннисдаги келажагим учун тўғри қадам - ҳам профессионал, ҳам шахсий жиҳатдан.

Қарорим амбицияларим, мартаба мақсадларим ва спортчи сифатида ривожланишим учун энг яхши имкониятларни тақдим этишига ишонаман. Бу ўзгариш менинг қон илдизларим, аввалги жамоам ва федерацияга бўлган ҳурматимни йўқотмаслигини таъкидламоқчиман. Ўтмишимга фахр ва миннатдорлик билан қарайман. Аммо ҳозир мен олдинга қараяпман - янги имкониятлар, янги чақириқлар ва янги мақсадлар.

Мени қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат. Сизнинг хабарларингиз, менга бўлган ишончингиз ва турнирларга ташриф буюриб, мени олқишлашингиз мен учун жуда муҳим. Умид қиламанки, йўлимнинг янги саҳифасида мен билан бирга бўласиз", - деб ёзди Раҳимова ижтимоий тармоқдаги саҳифсида.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова икки кун аввал Франциянинг Анже шаҳридаги WTA 125 тоифасига кирувчи турнирда чемпион бўлганди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг