UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бу юқори даражали шахмат ўйини эди". Волкановски Махачевга қарши биринчи жангни эслади

UFC чемпиони Александр Волкановски Ислам Махачевга қарши биринчи жангни эслаб ўтди.

Ушбу жанг 2023 йил 12 февраль куни UFC 284 турнирида бўлиб ўтган ва унда енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун кураш бўлган. Жанг ҳакамларнинг якдил қарорига билан Махачевнинг ғалабаси билан якунланган.

"Машғулотлар давомида менинг спарринг шерикларим одатда бир-икки мартагина оёққа ҳужум қилишарди. Улар тейкдаун қилишади, сўнг ундан давом эттиришарди. Менда кейинги ҳаракатлар бўйича тушунча шаклланарди.

Аммо Ислам билан бўлган жангда бундай бўлмади. Махачев тейкдаун қиларди, мен қарши ҳужум билан жавоб қайтардим, кейин у яна ҳаракат қилди — шу тарзда алмашиниб турдик.

Жанг давомида юзимдаги табассумни кўрган бўлсангиз керак — мен бу жараёндан завқ олганман. Бундай ҳолатда кўпчилик одамлар ҳаяжонга тушиб қоларди, лекин мен унинг нима қилишини ҳис қилардим.

Тан олиш керак, Ислам мени бир неча марта қийин аҳволга солди. Баъзи пайтларда мен уни тўхтатдим деб ўйлардим, у эса буни ҳис қилишга улгуриши биланоқ тактикани ўзгартирди ва ҳаракатда давом этди. Бу жанг ҳақиқий юқори даражали шахмат ўйинига ўхшарди", — деди Волкановски Sportskeeda нашрига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг