UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 сен 11:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун 6 нафар боксчимиз Сеулдаги оқшомда рингга кўтарилади (Жуфтликлар+ФОТО)

Бугун Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

FW1 Promotion ҳамда "Фавзул Мунаввар" промоутерлик компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу проф бокс оқшомида 6 нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилади. Марказий жанг ҳамюртимиз Эгамберди Нуриддинов ҳамда хитойлик Ма Хоа Жиэ ўртасида бўлиб ўтади. 

Ушбу жанг олти раунд этиб белгиланган. Нуриддинов ҳисобида 1 ғалаба ва 1 дуранг бор. Тажрибали Ма Хоа эса 20 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. 

Шунингдек, Сеулдаги бокс оқшомида ўзбекистонликлардан Сирожбек Исмоилов, Дониёрбек Ҳайиталиев, Ҳусниддин Мараимов, Довруғбек Ибрагимов ва Шаҳзодбек Толибжоновлар ҳам навбатлаги рейтинг жангларини ўтказишади.    


Боксчиларимиз иштирокидаги жанглар:

Сирожбек Исмоилов - Хё Ҳан Жеон (Жанубий Корея, 4 раунд)

Дониёрбек Ҳайиталиев - Ким Жу Ҳюн (Жанубий Корея, 4 раунд)

Ҳусниддин Мараимов - Вонг-Гу Ли (Жанубий Корея, 4 раунд)

Довруғбек Ибрагимов - Жу Ҳюн Жун (Жанубий Корея, 4 раунд)

Шаҳзодбек Толибжонов - До-Гйом Ким (Жанубий Корея, 4 раунд)

Эгамберди Нуриддинов - Ма Хоа Жиэ (Хитой, 6 раунд)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг