UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 окт 12:20
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз. Тўрабоев оғир вазнда татамига чиқади

Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 4 қитъаси 29 мамлакатидан жами 219 (150 эркак, 69 аёл) нафар дзюдочи иштирок этаётган мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам медаллар учун татамига чиқяпти. 

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирининг учинчи куни 8 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади. Ҳозирча мусобақанинг биринчи куни Муҳриддин Тиловов томонидан қўлга киритилган бронза медали ягоналигини сақлаб турибди.

Бугун Музаффарбек Тўрабоевнинг укаси Ўткирбек +100 кг вазн тоифасида курашади. Унга илк даврада қозоғистонлик Мади Едилбаев рақиблик қилади. 


Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-90 кг: Нурбек Муртозоев - Кен Дакасин (Филиппин)

-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов - Михаил Латишев (Молдова)

-100 кг: Зуфарбек Ўролов - Нияз Билалов (IJF)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев - Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон)

+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров - Тамерлан Башаев (IJF)

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Мади Едилбаев (Қозоғистон)


АЁЛЛАР

+78 кг: Фотима Қурамбоева - Карен Стивенсон (Нидерландия)

+78 кг: Дурдона Низомаддинова - Коралие Ҳайме (Франция)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг