UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 янв 14:45
Янгиликлар

Футбол

Бугун “Арсенал” - МЮ. "Канонирлар" мавсумдаги ягона мағлубиятни “қизил иблислар”дан қабул қилишган

Теглар :  АрсеналМЮАПЛ
Бугун, 22 январь куни Англия чемпионатида 21-тур учрашувлари давом эттирилади.

Турнинг энг марказий учрашуви Лондонда “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади. Уни Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

“Тўпчилар” АПЛ жорий мавсумидаги ягона мағлубиятини (1:3) илк даврада “Олд Траффорд”да айнан “қизил иблислар”дан қабул қилиб олганди. Ўша учрашувда Антони ҳисобни очган, Маркус Рэшфорд дублга эришганди. Лондонликлар сафида эса Букайо Сака ягона аниқ зарба муаллифига айланган.

Жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборадиганлар:

“Арсенал”: Габриэл Жезус, Райсс Нельсон;

Сўроқ остида: Муҳаммад Эл Ненни.

МЮ: Донни Ван де Бек, Мэйсон Гринвуд, Диогу Далот, Каземиро, Жейдон Санчо, Аксель Туанзебе;

Сўроқ остида: Антони Марсьяль.

Микель Артета шогирдлари чемпионатда 12 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа эса АПЛдаги охирги мағлубиятини 6 ноябрь куни сафарда “Астон Вилла”дан (1:3) қабул қилиб олган. Шундан бери манчестерликлар лигадаги 6 учрашувда ютқазмади.

“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” шу вақтгача ўзаро барча мусобақаларда ўзаро 238 марта тўқнаш келган. 86 ғалаба “тўпчилар”да, 99 таси эса “қизил иблислар” томонида бўлса, қолган 53 учрашувда муроса йўли танланган. Тўплар фарқидаги устунлик ҳам МЮ томонида: 361 га 337.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг