UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 май 16:28
Янгиликлар

Футбол

Бугун Бундеслига ғолиби аниқ бўлади

Бугун тунда Германия чемпионати 2022/2023 мавсуми якунига етади.

Қуйида сўнгги тур олдидан Бундеслигадаги интригалар хусусида сўз юритамиз.


Чемпионлик масаласи

Сўнгги тур олдидан турнир жадвалида “Боруссия Дортмунд” 70 очко тўплаб биринчи, 68 очко тўплаган «Бавария» эса иккинчи ўринда бормоқда. Жорий мавсум чемпионлиги айнан шу икки жамоадан бирига насиб этади.

Якунловчи турда «Боруссия» Сигнал Идуна Паркда «Майнц»ни меҳмон қилади. Тўплар нисбати Мюнҳен грандида яхшироқ бўлганлиги боис «асаларилар»ни фақат ғалаба чемпионга айлантиради. Амалдаги чемпион эса Дортмундга «мотивациясиз» келаётган «Майнс»га омад тилайди. «Майнс» айни пайтда жадвалнинг қоқ ўртасидан жой олганлиги учун, ғалаба уларга ҳеч нима бермайди. Катта эҳтимол, бугун тунда Дортмунд гранди тарихларидаги 9 чи чемпионликни тантана қилади. «Бавария» 34 чи турда жадвалда «Майнс»дан бир поғона пастда жойлашган «Кёлн» билан сафарда беллашади. «Кёлн» ҳам «Майнс» билан бир хил ҳолатда, ғалаба ёки мағлубият деярли фарқи йўқ.


Еврокубок йўлланмалари учун кураш

Биласиз, Бундеслигадан 4 та жамоа ЕЧЛда, 1 жамоа Европа Лигасида ва яна бир жамоа Европа Конференциялар Лигасида иштирок этади. Ҳозирча ЕЧЛда йўл олган 3 жамоа маълум. Булар “Боруссия Д”, «Бавария» ва «Лейпциг». 4 чи чипта учун икки даъвогар “Унион Берлин” ва «Фрайбург» кураш олиб бормоқда. «Унион» сўнгги турда 12-ўринда бораётган «Вердер» билан, «Фрайбург» эса 8 чи поғонада жойлашган «Айнтрахт» билан беллашади. «Айнтрахт»да ҳам «Вердер»даги каби ўйиннинг аҳамияти кам. Жамоларга ғалаба ҳам мағлубият ҳам ҳеч нима бермайди.

Турнинг интригага бой ўйинларидан бири Боҳум шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дивизионда қолиш учун курашаётган «Боҳум» ЕКЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун яқин турган «Баер» билан «жанг»қилади. “Фолксваген арена”да «Бундеслига»дан бадарға бўлиши аниқ бўлган «Герта»ни қабул қиладиган «Волфсбург» айни пайтда жадвалда 7-ўринда бормоқда ва «Байер» билан орадаги фарқ 1 очкони ташкил қилади.

 

Лигада қолиш учун курашаётганлар

Олдинроқ айтганимиздек «Герта»нинг лигани тарк этиши аниқ. Кураш 13 чи поғонада жойлашган «Хоффенхайм»дан то 17 чи ўринда бораётган «Шалке»гача бўлган жамоалар ўртасида кечади.

Сўнгги турда

«Штутгарт» – «Хоффенхайм»

Боруссия М” – «Аугсбург»

«Боҳум» – «Байер»

«Лейпсиг» – «Шалке»

жуфтликларига гувоҳ бўламиз.

Катта эҳтимол лигани «Герта» билан бирга «Шалке» тарк этади, «Боҳум» эса ўтиш ўйинида иштирок этса керак.


Пўлат Қаландар

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг