UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 фев 15:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун ҳақиқий спорт куни! Исроил Мадримов боксда, Нурсултон Рўзибоев эса ММАда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади

Спорт ҳафталиги ўзбекистонлик мухлислар учун воқеъликларга бой ўтади.

Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида йирик профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Riyadh Season шафеълигидаги турнирда супер яримўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик проф бокс устаси Исроил Мадримов WBC Interim чемпиони Виржил Ортис билан баҳс олиб боради. Мусобақа марказий жанги эса ярим оғир вазн тоифасидаги мутлақ чемпион Артур Бетербиев ва собиқ чемпион Дмитрий Бивол ўртасида кечади.

Жанглар бизнинг вақт билан соат 22:00 дан сўнг бошланади. Исроилнинг чиқиши эса тахминан соат 00:00 дан сўнг бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, эрта тонгда АҚШнинг Сиэтл шаҳрида UFC Fight Night мусобақаси ўтказилади. Унда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев АҚШ вакили Эрик Макконикога қарши жанг қилади.

Мусобақа тонгги соат 4:00 да старт олади. Нурсултоннинг жанги эса соат 4:30 дан сўнг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳар икки турнирни Telegram платформасидаги Sport Universal канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг