UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июн 14:56
Янгиликлар

Футбол

Бугун Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган ва унинг дастлабки босқичида ҳакамларимиз 3 та учрашувни бошқаришган эди.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Хитой – Таиланд учрашувини Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Қирғиз Республикаси – Малайзия баҳсига яна бир вакилимиз – Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.


Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши, 2-босқич | Осиё минтақаси, "C" гуруҳи

Хитой – Таиланд 

6.06.2024 | 20:00

Ҳакамлар:

Ильгиз Танташев

Андрей Цапенко

Тимур Гайнуллин

Аскер Нажафалиев


Осиё минтақаси, "D" гуруҳи

Қирғиз Республикаси – Малайзия

6.06.2024 | 21:00

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг