UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 окт 08:56
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун жаҳон чемпионатида жамоавий баҳслар ўтказилади. Рақибларимиз маълум!

Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигининг яккалик баҳслари якунланиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Бугун эса жаҳон чемпионатида жамоавий баҳслар ўтказилади. Одатда Олимпиада, жаҳон ва қитъа чемпионатларида аралаш жамоавий беллашувлар ташкил этилади. Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақа алоҳида тарзда ўтказилади. 

Кеча ушбу баҳсларга қуръа ташланди. Ўн етти давлат терма жамоалари қатнашадиган эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон дзюдочилари туркманистонлик ҳарбийларга қарши татамига чиқишади. Тўққиз терма жамоа қатнашадиган аёллар ўртасидаги турнирда эса қизларимиз илк даврада испаниялик ҳарбий дзюдочилар билан юзма-юз келишади. 


Эркаклар терма жамоамиз:

-66 кг: Артём Штурбабин

-66 кг: Бобур Важиев

-73 кг: Шавкат Саитқулов

-73 кг: Муҳаммад Жумаев

-81 кг: Мусо Собиров

-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев

-90 кг: Нурбек Муртазоев 

-90 кг: Шаҳзод Шарипов 

+90 кг: Ўткирбек Тўрабоев

+90 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров 


Аёллар терма жамоамиз:

-52 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-52 кг: Гулҳаё Жўраева 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-57 кг: Фарангиз Режепова

-63 кг: Нигина Сапарбаева 

-63 кг: Севинч Исоқова 

-70 кг: Фарангиз Ҳожиева

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева 

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+70 кг: Умида Ниғматова 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг