UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 ноя 10:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Мадияр Саидраҳимов Жаҳон терма жамоаси таркибида рингга чиқади

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги бокс кечаси ташкил этилади.

"ВТБ Арена" мезбонлик қиладиган бокс кечасида "Динамо" ҳамда Жаҳон бокс терма жамоалари ўзаро рингда тўқнаш келади. Турнир 7 та олимпия вазн тоифасида ўтказилади. Жанглар 3 дақиқадан 3 раунд этиб белгиланган. Боксчилар бугунги жанг олдидан тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. 

Биз учун аҳамиятлиси, жаҳон бокси юлдузлари терма жамоаси таркибида ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов ҳам жанг ўтказади. -92 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз мезбон боксчи Рамазан Дадаевга қарши рингга кўтарилади. Мадияр жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори ҳисобланади. 

"Динамо" ва жаҳон терма жамоалари ўртасидаги жанг жуфтликлари:

-51 кг: Эдмонд Худоян – Хуниор Алькантара (Доминикан Республикаси, Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори);

-57 кг: Эдуард Саввин – Искандер Харсан (Қозоғистон, проф рекорди — 9-2-1, КО 6);

-63,5 кг: Илья Попов – Александр Парашив (Молдова, Европа чемпионати кумуш ва бронза медаллари совриндори);

-71 кг: Игорь Свиридченков – Стив Куленгулука (Конго, амалдаги Африка чемпиони. Проф рекорди – 5-0, КО 4);

-80 кг: Егор Шапочанский – Киттипонг Цзянь Хао Хо (Сингапур, Осиё чемпиони, проф рекорди – 8-1-1, КО 7);

-92 кг: Рамазан Дадаев – Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори);

+92 кг: Ярослав Дороничев – Мвого Амугу (Камерун, амалдаги Африка чемпиони).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг