UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 янв 08:47
Янгиликлар

Теннис

Бугун Нигина Абдураимова Australian Open турнирида кортга чиқади

Мельбурн шаҳрида теннис бўйича мавсумнинг илк "Катта Дубулға" турнири - Австралия Очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари бошланди.

Умумий мукофот жамғармаси 51,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Australian Open мусобақасининг аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. 

Ҳамюртимиз қуръа натижасига кўра саралашнинг илк даврасида испаниялик Лейре Гормазга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув бизнинг вақт билан соат 11:20да бошланади. Абдураимова WTA рейтингида 180, Гормаз эса 169-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, ҳам аёллар, ҳам эркаклар яккалик баҳсларида ғалаба қозонадиган теннисчилар қимматли 2000 рейтинг очкоси билан бирга банкдаги ҳисоб рақамларини 2 миллион 54 минг долларга бойитиб оладилар. Асосий давранинг 1-босқичида мағлуб бўлган теннисчи ҳам уйига 75 160 доллар билан қайтади. 

Australian Open турнири ўз тарихида 111-маротаба ўтказиляпти. Рафаэль Надаль (Испания) ва Эшли Барти (Австралия) мусобақанинг амалдаги ғолиблари саналишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг