UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 11:22
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess India"даги иштирокини бошлайди

Бугун Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири старт олади.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишида ўтказилиб, унда биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун баҳс олиб боради. 

Рапид ва блиц йўналишлари учун алоҳида ғолиб аниқланадиган "Tata Steel Chess India" турнирида Магнус Карлсен ҳам иштирок этади. Нодирбек ва Магнусдан ташқари хитойлик Вей Йи, германиялик Винсент Кеймер, АҚШ вакили Уэсли Со, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонликлар Видит Гужрати, Аржун Эргаиси, Рамешбабу Праггнанандҳа, Ниҳал Сарин ва Сунилдат Нараянан мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этишади. 

Бугун Нодирбек Абдусатторов турнирдаги иштирокини FIDE байроғи остида қатнашадиган россиялик Данил Дубовга қарши учрашув билан бошлайди. Бугуннинг ўзида Винсент Кеймер (2-тур) ва Рамешбабу Прагнанандҳа (3-тур)га қарши учрашувлар ҳам Нодирбекни кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг