UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 июн 17:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Қудратилло Абдуқаҳҳоров Россияда рингга чиқади

Бироздан кейин Россия Федерациясининг Кировск вилояти Киров шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси старт олади.

Аввал хабар берганимиздек, оқшомнинг марказий жанги Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокида ўтказилади. Ҳамюртимиз мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Павел Сосулинга қарши рингга кўтарилади. 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида ташкил этилаётган ушбу жанг 8 раунд этиб белгиланган. 

Маълумот учун, Папел Сосулин (8-0) проф рингда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги 6 ой ичида Москва, Серпухова ва Уфада ташкил этилган бокс оқшомларида зафар қучган. Абдуқаҳҳоров ҳисобида 20 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Суперярим ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз шу ойнинг бошида АҚШда грециялик Андрес Кацуракис (13-0-0)га ҳакамларнинг нотўғри қарори билан имкониятни бой бериб қўйганди.

Шунингдек, Кировдаги бокс турнирида яна бир ҳамюртимиз Бегали Қирғизбоев ҳам ўз жангини ўтказади. 92 кг вазн тоифасида ўтказиладиган 4 раундлик жангда унга россиялик Артем Цатурян рақиблик қилади. 

Жанглар Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади. Мусобақани "Матч ТВ" телеканали трансляция қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг