UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 09:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Шаҳобиддин Зоиров Рио-2016 Олимпиадаси 1/2 финалидаги рақибига қарши рингга чиқади. Мадиярни рус боксчиси кутиб турибди

Бугун БААнинг Дубай шаҳрида IBA.PRO 13 профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони россиялик Мурат Гассиев ҳамда супероғир вазнда чемпионлик камари учун собиқ даъвогар болгариялик Кубрат Пулев ўртасида ўтказилади. Ўн икки раундлик жанг ғолиби WBA Regular камарини қўлга киритади.  

Биз учун аҳамиятлиси, IBA.PRO 13 турнири доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади. Ўта енгил вазн тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров (5-0, 3 КО) венесуэлалик Йоэль Финоль (3-0, 1 КО)га қарши рингга чиқади. Жанг IBA.PRO камари учун кечади. Бу икки боксчи Рио-2016 Олимпиадаси 1/2 финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда чарм қўлқоп устамиз ғалаба қозонган эди. 

Дубайдаги проф бокс оқшоми доирасида яна бир ҳамюртимиз Мадия Саидраҳимов (3-0, 1 КО) ҳам професионал рингдаги жангини ўтказади. Биринчи оғир вазн тоифасидаги боксчимиз 8 раундлик жангда россиялик Давид Дзукаев (11-0, 7 КО) билан ҳисоб-китоб қилади. 

Ҳар икки боксчимиз кеча расмий тарозидан ўтиш маросимида белгиланган вазн меъёрини бажаришди.  

Турнирнинг тўлиқ карди:

1. Аёллар енгил вазн тоифаси, 8 раунд: Эстель Моссели (Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, 11-0-1, 1 КО, Франция) – Эллен Симвака (13-7-2, 8 КО, Малави);

2. Иккинчи ўта енгил вазн, 8 раунд: Самуэль Кармона (13-1, 5 КО, Испания) – Иммануэль Жозев (17-4-1, 7 КО, Намибия);

3. Биринчи оғир вазн, 8 раунд: Давид Дзукаев (11-0, 7 КО, Россия) – Мадияр Саидраҳимов (3-0, 1 КО, Ўзбекистон);

4. Енгил вазн, 10 раунд, WBA Intercontinental камари учун: Дауд Алаев (13-1, 7 КО, Россия) – Доди Бой Пьньялоса (31-7-3, 13 КО, Филиппин);

5. Ярим ўрта вазн, 10 раунд, WBA Intercontinental камари учун: Хусейн Байсангуров (25-1, 20 КО, Россия) – Файзан Анвар (20-0, 9 КО, Ҳиндистон); 

6. Супероғир вазн, 8 раунд, IBA.PRO Intercontinental камари учун: Артём Сусленков (13-0, 8 КО, Россия) – Стэнли Райт (14-1, 11 КО, АҚШ);

7. Ўрта вазн, 8 раунд: Нико Али Уолш (11-2-1, 5 КО, АҚШ) – Жеремая Ссервадда (12-4-1, 9 КО, Уганда).

8. Ярим ўрта вазн, 12 раунд, IBO чемпионлик камари учун: Вадим Мусаев (13-0, 8 КО, Россия) – Тулани Мбенге (22-2, 16 КО, ЖАР);

9. Биринчи ярим ўрта вазн, 12 раунд, WBA камари учун Элиминатор жанги: Харитон Агрба (16-1, 9 КО, Россия) – Рубен Муньоз (18-2, 14 КО, Аргентина).

10. Ўта енгил вазн, 10 раунд, IBA.PRO камари учун: Йоэль Финоль (3-0, 1 КО, Венесуэла) – Шаҳобиддин Зоиров (5-0, 3 КО, Ўзбекистон). 

11. Енгил вазн, 10 раунд, WBA камари учун Элиминатор жанги: Баҳодур Усмонов (11-0, 5 КО, Тожикистон) – Макси Хьюз (29-7-2, 6 КО, Буюк Британия);

12. Супероғир вазн, 12 раунд, WBA Regular камари учун: Мурат Гассиев (32-2, 25 КО, Россия) – Кубрат Пулев (32-3, 14 КО, Болгария).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг