UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 08:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Тошкентда катта проф бокс оқшоми ўтказилади (тўлиқ кард)

Мутлақ жаҳон чемпионлари Александр Усик ва Теренс Кроуфорд кузатиб борадиган ушбу бокс кечасига "Ҳумо Арена" мезбонлик қилади.

Ҳар икки бокс афсонаси Тошкентга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган. 

Турнирнинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Унда чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов (17-0-0) россиялик Марк Урванов (25-4-2)га қарши рингга кўтарилади. Ғиёсов проф боксда 17 та жанг ўтказган бўлиб, барчасида ғалаба қозонган. Урванов 25 ғалаба, 4 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.  

Оқошомнинг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги супероғир вазнда ташкил этилади. Рингда мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган боксчилар Баҳодир Жалолов (16-0-0) ҳамда нигериялик Соломон Адебайо (14-0-0) ўзаро тўқнаш келади. Ҳар икки жанг 8 раунд этиб белгиланган. 

Шунингдек, бугунги проф бокс оқшоми доирасида Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Мулложонов нигериялик Моньясаҳу Муритадорга, яна бир ҳамюртимиз Нурислом Исмоилов Танзания вакили Жозеф Маигвисьяга қарши рингга чиқади. Ҳар икки жанг WBC CISBB камари учун ўтказилади.


Бокс оқшомининг тўлиқ карди:

Марказий жанг. Ярим ўрта вазн тоифасида 8 раундлик жанг: Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон, 17-0-0) - Марк Урванов (Россия, 25-4-2)

Супероғир вазнда 8 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 16-0-0) - Соломон Адебайо (Нигерия, 14-0-0)

Супероғир вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Лазизбек Мулложонов (Ўзбекистон, 6-0-0) - Моньясаҳу Муритадор (Нигерия, 6-3-2)

Оғир вазнда 6 раундлик жанг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 5-0-0) - Гутрам Нгоя (Танзания, 13-2-0)

Супероғир вазнда 6 раундлик жанг: Озодбек Алиев (Ўзбекистон, 3-0-0) - Александр Зубков (Россия, 11-12-0)

Иккинчи ўрта вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон, 7-0-0) - Жозеф Маигвисья (Танзания, 15-5-0)

Иккинчи ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Аълохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-1) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 4-0-1)

Супер ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Ражаб Бутаев (Россия, 15-1-0) - Артём Пугач (Россия, 3-12-4)

Ярим енгил вазнда 6 раундлик жанг: Бахтиёр Илёсов (Ўзбекистон, 1-4-0) - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон, 4-0-0)

Ярим ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Шерзод Хабибов (Ўзбекистон, 4-0-0) - Асадбек Бекмирзаев (Ўзбекистон, 1-1-0).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг